“Бахти Ташкентский” ва ўғиллари тергови тугаб, иш судга юборилди

3-саҳифа

image

Жиноят оламида “Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев 2023 йилнинг декабрь ойида мамлакатда ўтказилган “Долзарб 40 кунлик” тадбирларида қўлга олинганидан хабарингиз бор. Айни вақтда “Бахти Ташкентский” ва унга алоқадор бўлган 30 дан ортиқ кишига нисбатан қўзғатилган жиноий иш тергови тугатилиб, кўриб чиқиш учун судга юборилмоқда. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди. 

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан олиб борилган тергов натижаларига кўра, Бахтиёр Қудратуллаев бошчилигида жами 30 дан ортиқ киши Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 242-моддаси (Жиноий уюшма ташкил этиш) ва 165-моддаси (товламачилик), шунингдек, бошқа моддалар билан айбланмоқда. 

Терговга жалб қилинганлар ва айни вақтда ушбу айбловлар билан ҳибсда сақланаётганлар орасида Бахтиёр Қудратуллаевнинг икки ўғли – 1996 йилда туғилган Ихтиёр Қудратуллаев ва 1994 йилда туғилган Бекзод Зафаров ҳам бор. 

Маълумот учун, Бахтиёр Қудратуллаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми “а” банди –  жуда кўп миқдорда товламачилик ва 276-модда (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 2-қисми “а” банди – кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш билан гумонланиб, ҳибсга олинганди. Кейинчалик, у Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми “а” бандига қўшимча равишда, ушбу модданинг “в” банди – уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб жиноят содир этганликда ҳам айблангани очиқланди. 

Жорий йилнинг февраль ойига келиб, Бахтиёр Қудратуллаевга Жиноят кодексининг 242-моддаси (Жиноий уюшма ташкил этиш) бўйича айблов эълон қилинди. 

Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Қудратуллаев 2023 йилнинг 28 ноябрь куни соат 21:45 ларда Тошкент шаҳар, Яккасарой туманидаги уйидан ички ишлар ходимлари томонидан олиб кетилганди. У жамоат жойида ИИО ходимларига нисбатан бақир-чақир қилиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузган. Шунингдек, у ИИО ходимларининг ИИБ биносига бориб шахсига аниқлик киритиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаган.

Суд ҳукмига кўра, Бахтиёр Қудратуллаев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланганди.

Шундан сўнг унинг адвокати судга қарор бўйича апелляция шикояти берган. Аммо 9 декабрь куни суд томонидан апелляция шикояти кўриб чиқилиб, рад этилган.

15 суткага қамалган “Бахти Ташкентский” жазони ўтаб бўлганидан сўнг, у тергов ҳаракатлари давомида қамоқда сақланиши учун прокурор томонидан санкция қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бахти Ташкентский Бахтиёр Қудратуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made