“Бузрук”га ҳам суд ҳукми ўқилди

3-саҳифа

image

Ўтган йил охирида Тошкентда “Бузрук” номи билан танилган Бузрук Акмалович Бузруков қўлга олинганди.  Унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида кўриб чиқилди ва “Бузрук”га нисбатан 13 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Бузрук Акмалович Бузруков Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 2-қисми “а” банди, 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли, деб топилган.

Судланувчи Бузрук Бузруков эса жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг унга нисбатан чиқарилган ҳукми устидан апелляция шикояти берган. Шунга асосан 8 август кунига Бузруковга оид жиноят ишини Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриш тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судининг ҳукми билан "Салимбойвачча" номи билан машҳур Салим Абдувалиев 6 йилга, жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди ҳукми билан “Бахти Ташкентский” номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев 20 йилга, “Саидазиз медгородок” номи билан танилган Саидазиз Саидалиев 20 йилга, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг ҳукми билан Саидаҳмадхон Маҳмудхўжаев 11 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

суд Бузрук Бузруков Бузрук

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made