Бузилиши керак бўлган кўчмас мулк нархи қандай аниқланади?

Жамият

image
1 апрелдан Тошкентда уй сотиб олаётганда прописка талаб қилинмайди north_east

1 апрелдан Тошкентда уй сотиб олаётганда прописка талаб қилинмайди

Ер участкасининг олиб қўйилиши муносабати билан олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини, шу жумладан олиб қўйилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни баҳолаш тартиби ҳақида низом тасдиқланади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор лойиҳасида қайд этилди.

Ҳужжатга мувофиқ, олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган ва бузилиши керак бўлган кўчмас мулк объектлари, олиб қўйилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқлар – ер участкасининг олиб қўйилиши ва кўчмас мулк объектларининг бузилиши муносабати билан баҳолаш объектлари ҳисобланади.

Баҳолаш объектининг бозор қиймати аниқланиши шарт. Бунда баҳолаш объектининг қиймати бевосита ернинг олиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилинишидан олдин, ернинг келажакда олиб қўйилиши ҳақидаги хабар унинг қийматига таъсир қилмайдиган пайтдаги нархига нисбатан аниқланади.

Баҳолаш объектини баҳолаш баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган баҳоловчи ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш натижалари баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот билан расмийлаштирилади. Баҳолаш ҳақидаги ҳисобот, агар у тузилган пайтдан бошлаб олти ой давомида баҳолаш ташаббускори ва кўчмас мулк объектининг мулкдори ўртасида компенсация бериш ҳақида қонунчиликда белгиланган тартибда нотариал тасдиқланган ёзма шартнома тузилмаган бўлса ҳақиқий эмас деб топилади.

Баҳоловчи ташкилот ва баҳоловчилар ўз фаолиятида мустақилдирлар. Баҳолаш жараёнига ёхуд баҳоловчилар ёки баҳоловчи ташкилотлар фаолиятига ҳеч қандай аралашувга йўл қўйилмайди.

Баҳолаш буюртмачиси фақатгина баҳолаш объектининг мулкдори ёки унинг ишончли вакили бўлиши мумкин.

Баҳолаш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенеси ёки Халқ депутатларининг тегишли кенгашлари томонидан ер участкасини олиб қўйиш ҳақидаги қарор қабул қилингандан кейин ва компенсация ҳақидаги нотариал тасдиқланган ёзма шартнома тузилишидан олдин амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

кўчмас мулк қарор лойиҳаси

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг