1 апрелдан Тошкентда уй сотиб олаётганда прописка талаб қилинмайди

Жамият

image
Талабаларга контрактни тўрт бўлиб тўлаш имкони яратилади north_east

Талабаларга контрактни тўрт бўлиб тўлаш имкони яратилади

Ўзбекистон Президенти “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар бергандик. 

Фармон билан кенг жамоатчилик истакларини ва халқаро эксперт жамоатчилиги тавсияларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Вазирлар Маҳкамаси ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказининг қуйидаги таклифларига розилик берилди:

•    2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни олишда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслигини кўзда тутувчи тартибни жорий этиш;

•    Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган уйларда кўчмас мулк олди-сотдиси шартномаларини расмийлаштириш учун давлат божининг алоҳида ставкасини бекор қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2020 йил 1 апрелга қадар қонун ҳужжатларига мазкур банддан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминласин, унда, шу жумладан, қуйидагиларни назарда тутади:

•    доимий пропискага қўйишда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг бир киши учун турар-жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидаларига риоя этиш бўйича талабларни;

•    пропискага қўйиш билан боғлиқ жараёнлар ва уларни “ягона дарча” тамойили асосида амалга ошириш механизмлари рақамлаштирилишини таъминлашни;

•    ҳудудларда олий таълимнинг талаб юқори бўлган йўналишларида ўқитишни ташкил этиш, шу жумладан, Тошкент шаҳрида жойлашган етакчи олий таълим муассасаларининг филиалларини очишни;

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида 2030 йилгача урбанизацияни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишда республика аҳолиси учун Тошкент шаҳри билан бир қаторда қўшимча равишда “ўзига тортувчи марказлар”ни яратиш мақсадида табиий ва ижтимоий-иқтисодий салоҳиятга эга энг йирик шаҳарларни белгилашни назарда тутади.


Мақола муаллифи

Теглар

прописка

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг