Буюм бозорлари қандай талаблар асосида фаолият олиб бориши белгиланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 20 августидан буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари ҳамда буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар фаолиятига рухсат берилди. Бу ҳақда Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарорида белгиланди.

Қарорга кўра, 2020 йил 20 августдан бошлаб:

•    буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари ҳамда буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар фаолияти (санитар тозалаш ишларини ўтказиш учун ҳафтада бир марта санитар кунини эълон қилган ҳолда). Бунда, супермаркет ва бошқа йирик дўконлар:

•    кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, дезинфекцион “тўшаклар”, антисептик воситалари билан жиҳозлаш, уларга киришда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 даража ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда киритмаслик, ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобда бўлишини, шунингдек, ушбу объектларга киришда фуқароларни бепул тиббий қўлқоп билан таъминлаш талаб этилади;

•    ишчи, хизмат, умумий санитар-гигиеник узел хоналарини, йирик сиғим майдонларини (хоналарини) ва ҳаво айлантириш тизимини ультрабинафша зарарсизлантириш анжомлари билан жиҳозлаш чораларини кўриши лозим.

Спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар фаолияти. Ушбу объектлар фаолиятини амалга оширишда:

•    уларнинг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;

•    ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши;

•    ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37°С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, ижтимоий масофани таъминлаш имконияти бўлмаган жамоавий спорт турларини ўтказмаслик талаб этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

234

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг