“Буюк келажак” эксперти коронавирусдан вафот этди
Жамият
−
08 Август 2020
14515“Буюк келажак” халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти эксперти Санжар Жалолов вафот этди. Бу ҳақда ташкилот ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди. Унинг ўлимига коронавирус сабаб бўлган.
Санжар Жалолов жорий йилнинг 4 август куни 58 ёшида вафот этган.
Санжар Жалолов “Буюк келажак”нинг Мувофиқлаштириш кенгаши аъзоси, Торонто университетидв соғлиқни сақлаш технологияларини баҳолаш ва уларнинг бюджетга таъсирини таҳлил қилиш соҳасида маслаҳатчи, иқтисодиёт фанлари доктори бўлган.
Санжар Жалолов “Буюк келажак” экспертлар кенгашининг энг фаол аъзоларидан бири эди. У Ўзбекистонни 2035 йилгача ривожлантириш стратегияси концепциясини ишлаб чиқишда ҳам иштирок этган.
Бундан ташқари, иқтисодиёт фанлари доктори Санжар Жалолов қатор халқаро лойиҳаларда ҳам менежер сифатида иштирок этган.
LiveБарчаси