Буюк Британия Каддафийнинг рафиқасига қўйилган тақиқни олиб ташлади

Олам

image

Буюк Британия Ливия собиқ раҳбари Муаммар Каддафийнинг беваси Сафия Фаркашга нисбатан санкцияларни енгиллаштирди ва унинг мамлакатга киришига қўйилган тақиқни олиб ташлади. Буни Британия ҳукумати сайтидаги янгиланган санкциялар рўйхати тасдиқлайди.

Лондон томонидан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2011 йилдаги 1970-сонли резолюциясига мувофиқ, Ливия халқига қарши зўравонликларда қатнашгани учун ўн беш ливиялик мансабдор орасида Каддафий ва унинг яқинларига нисбатан чеклов чоралари жорий этилган эди.

Британия ҳукуматига кўра, Фаркаш Уммон давлати паспортига эга. Ҳозирда эса 71 яшар собиқ биринчи хоним Мисрда яшаётгани тахмин қилинмоқда. У 2011 йилдаги қўзғолонлар ортидан мамлакатни тарк этган ва 2016 йил апрель ойида ҳукумат Каддафий тарафдорларини тинчлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари доирасида Сафия Каддафийга Ливияга қайтишга рухсат берган эди.

Маълумот учун, Фаркаш (қизлик фамилияси ал-Брасаи) Каддафийнинг Фатҳия Нури Ҳолиддан кейинги иккинчи хотини ва саккиз фарзандидан етти нафарининг онаси эди. Улар 1970 йилда турмуш қуришган ва Каддафий 2011 йилда фуқаролар уруши пайтида ўлдирилгунга қадар бирга яшаган.

Каддафий ҳақидаги қўшимча маълумотларни QALAMPIR.UZ'нинг ушбу мақоласида ўқишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия тақиқ Муаммар Каддафий Сафия Фаркаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг