Буюк Британия ҳам коронавирусга қарши чораларни кучайтиради
Олам 13 Октябрь 2020 14:43
3221
Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият мураккаблашиб бормоқда. Бутун дунё бўйлаб касалланганлар сони ортиб боряпти. Айни пайтда коронавирус инфекцияси юқтириб олганлар сони дунёда 38 миллиондан ошиб кетди.
Бир қатор давлатлар коронавирус билан боғлиқ чора-тадбирларни кучайтирмоқда. Франция, Италия каби давлатларда чоралар кучайтирилгани ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, Буюк Британияда ҳам коронавирусга қарши чоралар кучайтирилмоқда. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Борис Жонсон таъкидлаган.
"Янги чоралар қўшимча чекловларни ўз ичига олиши мумкин", деган Жонсон.
Унинг таъкидлашича, ушбу чоралар ресторанлар, кўнгил очиш ва дам олиш масканлари, сартарошхона ва гўзаллик салонларига таъсир қилади. Бироқ, дўконлар, мактаблар ва университетлар одатдагидек ишлашда давом этади.