Лондонда уч босқичли қатъий карантин жорий қилинади
Олам
−
10 Октябрь 2020
5710Лондонда коронавирусга чалинганлар сони кўпайиши сабабли тез орада карантин чоралари кучайтирилиши мумкин. Бу ҳақда Лондон мэри Содиқ Хон айтган.
"Пойтахт энг юқори чўққига яқинлашмоқда. Шаҳарнинг ҳар бир қисмида вирус тарқалиши тезлашиб боряпти. Шу сабабли Лондонда чекловлар кучайтирилишининг эҳтимоли катта", деган Хон.
Содиқ Хон Ҳукумат томонидан таклиф қилинган уч босқичли чекловлар кўлами келаси ҳафтада жорий қилиниши мумкинлигини айтган. Шу билан бирга, у карантин илгари таклиф қилинганидек ҳудудлараро эмас, балки бутун Лондон бўйлаб кучайтирилишини таъкидлаган.
"Бу ушбу вирус тарқалишини олдини олишнинг энг самарали усули", деган шаҳар мэри.
Сўнгги ҳафталарда Буюк Британияда СОVID-19 билан боғлиқ ҳолатлар сони доимий равишда ўсиб бормоқда.
Ҳукумат пандемиянинг иккинчи тўлқини ҳақида эълон қилган. Иккинчи тўлқин пайтида касаллик юқтириш 17 ёшдан 27 ёшгача бўлган ёшлар орасида кузатилмоқда.
Маълумот учун, Буюк Британияда коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 578 мингдан ошган. 42 мингдан ортиқ киши касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.
Дунёда касаликка чалинганлар сони деярли 37 миллионни ташкил қиляпти. Вафот этганлар 1 миллиондан ошган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь