Бутун цивилизация бугун тунда йўқ қилинади – Трамп
Олам
−
07 Апрель 9761 2 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп Эронга бутун цивилизацияни йўқ қилиш ва 47 йиллик режимни тугатиш билан тахдид қилди. Бу ҳақда у бугун, 7 апрель куни ўзининг “Truth Social” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.
“Бу кеча бутун цвилизация йўқ қилинади ва ҳеч қачон қайта тикланмайди. Мен бундай бўлишини хоҳламайман, лекин, эҳтимол, шундай бўлади. Аммо бизда золим режимни ўзгартириш имкони туғилади. Янги режимда радикаллашув камаяди аммо ақлли онглар устунлик қилади. Эҳтимол, ажойиб инқилоб содир бўлиши мумкин. Яна ким билсин? Биз бугун кечаси дунёнинг узоқ ва мураккаб тарихидаги энг муҳим лаҳзаларига гувоҳ бўламиз. Ва ниҳоят, 47 йиллик товламачилик, ўлим ва коррупция ўз поёнига етади. Ҳудо Эронни ўз панохида асрасин!” дейди Оқ уй раҳбари.
Шу билан бирга, АҚШ Эроннинг асосий нефть хаби бўлган Харг оролига тунги зарбалар сериясини йўллаган. Бу ҳақда “Fox News” юқори лавозимли америкалик мулозимга таяниб хабар бермоқда. Унинг сўзларига кўра, 7 апрелга ўтар кечаси АҚШ авиацияси оролдаги “ўнлаб” ҳарбий нишонларни вайрон қилган. Пентагон ҳозирча бу маълумотни расман тасдиқлагани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Теҳронга ультиматум қўйган эди: дунё нефтининг қарийб 20 фоизи ва суюлтирилган табиий газнинг 30 фоизи ўтадиган асосий артерия – Ҳормуз бўғозини очиш ва Вашингтон билан келишув имзолаш. У ушбу шартларни бажариш учун “сўнгги муҳлат” сифатида 7 апрель санасини белгилаган ва акс ҳолда Эрон бошига “дўзах” билан таҳдид қилган эди. “Axios” хабарига кўра, АҚШ маъмурияти Эроннинг энергетика инфратузилмасига оммавий зарбалар бериш режасини аллақачон тайёрлаб қўйган.
Шунингдек, кеча, 6 апрель куни Доналд Трамп Эроннинг бир кеча ичида вайрон қилиниши мумкинлигини маълум қилган эди.
Ҳожиакбар Муҳаммаджонов
Live
БарчасиБлогер “Real Sanjik” иши судга оширилди
08 Апрель