Бурсада ўқув самолёти қулаб тушди. Учувчилар ҳалок бўлди

Олам

image

Туркиянинг Бурса шаҳрида ўқув самолёти ҳалокатга учради. Оқибатда самолёт бошқарувида бўлган 2 киши вафот этди. Бу ҳақда TRT Haber хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, бугун, 23 сентябрь куни эрталаб Бурсанинг Енишеҳир туманида содир бўлган даҳшатли ҳодисада машғулот самолёти қулаб тушган. Ҳодиса оқибатида самолётда бўлган учувчи инструкторлар ҳалок бўлган. Ҳозирда воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошланган. 

Қайд этилишича, тез ёрдам ва ўт ўчириш бригадаси ҳамда полиция гуруҳлари воқеа жойига етиб борган. Расмийлар ҳодиса сабабларини аниқлаш учун тергов бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Болгарияда ўқув парвози вақтида L-39 ZA жанговар ўқув самолётининг қулаши оқибатида икки учувчи ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бурса ўқув самолёт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг