“Бунёдкор” Ривалдо ва Денилсон ишида бир неча йиллик келишувга эришди

Спорт

image

Жорий йилнинг 7 февраль куни Халқаро футбол ассоциацияси (FIFA) Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби собиқ футболчилари Ривалдо ва Денилсон шикоятлари бўйича қайта иш очган бўлиб, орадан 15 кун ўтиб клуб футболчилар олдидаги қарздорлик мажбуриятини бажариши лозимлиги тўғрисида қарор чиқарганди.

Тошкент клуби бу масала бўйича Ривалдо ва Денилсон билан келишувга эришган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ОФК лицензиялаши талабидан келиб чиқиб, профессионал футбол клуби йилнинг 31 март санасига қадар қарздорлик билан боғлиқ масалаларни ҳал этиши лозим. Олиб борилган музокаралар натижасида томонлар 30 март куни келишувга эришган. Натижада “Бунёдкор” лицензиялаш платформасига лозим ҳужжатларни юклашга улгурди. 

FIFA қарорига кўра, “Бунёдкор” Ривалдо ва Денилсон олдидаги қарздорликни шу йилнинг 7 апрель санасига қадар бартараф этиши керак эди. Янги келишувга кўра тўланиши лозим бўлган суммалар сезиларли кўринишда камайтирилди. Қўшимчасига, келишилган сумма Денилсонга 2026 йилгача уч қисмга бўлиб тўланадиган бўлди. Ривалдо билан ҳисоб-китоб эса 2028 йилга қадар ҳар йили бир мартадан амалга ошириладиган бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бунёдкор Ривалдо Денилсон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made