“Бунёдкор” директори Ривалдо ва Денилсондан қарздорлик бўйича муносабат билдирди

Спорт

image

Бир неча кун олдин тармоқларда Халқаро футбол ассоциацияси (FIFA) Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби бразилиялик футболчилар Ривалдо ва Денилсонга 9,5 миллион евро (120 миллиард сўм) тўлаб бериши борасида қарор қабул қилгани айтилаётганди.

Бугун, 27 февраль куни “Бунёдкор” клуби директори Мурод Алиев “қалдирғочлар”нинг янги футболчилари билан таништирув маросимида ҳолат юзасидан ўз муносабатини билдирди.

“Ўша пайтда футболчилар “Бунёдкор” билан эмас, “Zeromax” билан шартнома тузган. Бу масала бўйича ишлар амалга ошириляпти. 9,5 миллион евро якуний қиймат эмас. Ривалдони юристлари билан музокара олиб боряпмиз. Келишувга эришишга ҳаракат қиламиз. Клубга имкон қадар зарар бўлмайдиган йўлларни кўриб чиқамиз. “Zeromax” раҳбариятига ҳам мурожаат қилинди”, дейди Алиев.

Қайд этиш жоиз, FIFA тартиб-интизом қўмитаси мазкур иш бўйича 22 февраль куни қарор қабул қилди. Унга кўра, “Бунёдкор” клуби FIFA низоларни ҳал қилиш палатасининг 2017 йил 21 сентябрдаги қарорини тўлиқ бажармаганликда айбдор деб топилди. 

Маълумот учун, Ривалдо 2008 йилдан 2010 йилга қадар “қалдирғочлар” шарафини ҳимоя қилган бўлса, Денилсон 2010 йилда Тошкент клубида тўп тепган ва мамлакат чемпионига айланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бунёдкор Ривалдо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг