Булунғур кулчатойи, картошкаси ва помидори патентланиши кутилмоқда

Жамият

image

Булунғур туманининг ташриф қоғозига айланган “Булунғур кулчатойи”, “Булунғур картошкаси” ва “Булунғур помидори” яқин келажакда географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Қайд этилишича, “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасаси масъулларидан иборат сайёр ишчи гуруҳ Самарқанд вилоятида бўлган. Мазкур ташрифдан кўзланган асосий мақсад – Булунғур тумани ҳудудига хос бўлган ушбу маҳсулотларнинг тарихий шаклланиши, маҳаллий анъана ва урф-одатлар билан боғлиқлиги, ишлаб чиқариш жараёнининг ўзига хос хусусиятлари, маҳсулотларнинг ҳудуд билан чамбарчас алоқадорлигини ўрганишдан иборат бўлган.  

Ишчи гуруҳ Самарқандга ташрифи давомида “Булунғур кулчатойи”, “Булунғур картошкаси” ва “Булунғур помидори” маҳсулотларини географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш бўйича тегишли тавсиялар берган. 

Билдирилишича, ушбу маҳсулотларнинг ҳуқуқий муҳофазага олиниши ҳудуд брендини ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг ички ва ташқи бозордаги рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятига хос бўлган “Софи оши” миллий таоми географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Адлия вазирлиги “Булунғур картошкаси” “Булунғур помидори” “Булунғур кулчатойи” “Интеллектуал мулк маркази” патентланиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг