Бухородан Москвага учган самолёт фавқулодда Самарага қўндирилди

Жамият 4092
image

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг Бухоро-Москва йўналишида парвоз қилган самолёти Самаранинг “Курумоч” аэропортига фавқулодда қўндирилди. Бунга Ўзбекистон фуқароси Ж.Ш.нинг саломатлиги ёмонлашгани сабаб бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги хабар бермоқда. 

Воқеа кеча, 2 декабрь куни содир бўлган. Самолёт қўнгач, фуқаронинг саломатлиги яхшиланган ва у шифохонага ётишдан бош тортган. 

Бош консуллик ходимлари у билан боғланган. Фуқаро ҳозир ўзини яхши ҳис этаётгани, бошқа транспорт орқали манзилга бормоқчи эканини айтган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 134
Рейтинг: 3.1
t
×
×