Бухорода яна дарахтлар кесиб ташландими? Изоҳ берилди
Жамият
−
15 Сентябрь 2023
2696Жорий йилнинг 14 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти Когон шаҳри ҳудудида дарахтлар кесиб ташлангани ва ноқонуний равишда ташилаётгани ҳақида фотосурат ва хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти Экология бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, Бухоро вилояти Ўсимликлари карантини ва ҳимояси Когон шаҳар бўлими томонидан жорий йилнинг 7 июнь куни фотосуратда кўрсатилган дарахтларнинг қуриганлиги бўйича далолатнома расмийлаштирилган.
“Ҳозирги кунда Когон шаҳар ҳудудида қуриган-касалланган дарахтлар (шохлар, таналари)ни тегишли ташкилот томонидан кесиш ишлари амалга оширилиб, ҳеч қандай ноқонуний дарахтларнинг кесилиш ҳолатлари мавжуд эмаслигини билдирамиз”, дейилади бошқарма берган муносабатда.
Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилояти Пешку туманида муҳофаза зонасидаги 125 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланиши оқибатида табиатга 1,7 млрд сўм зарар етказилгани аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.