Бухорода яна бир шахс 20 минг доллар билан ушланди
3-саҳифа
−
11 Январь
6903Бухоро вилоятида яна бир шахс 20 минг АҚШ доллари билан ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, ўтказилган тезкор тадбирда А.Р. Бухоро тумани Кўчкъумар маҳалласи ҳудудида жойлашган МЧЖга ижара ҳуқуқи асосида ажратилган 278 гектар сув ҳавзаларидан иборат объектнинг 4 гектар қисмини 280 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, келгусида мансабдор танишлари орқали алоҳида мулк сифатида ҳужжат расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, келишилган пулдан 20 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик ) 4-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Билдирилишича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани прокуратураси терговчиси 20 минг доллар пора билан ушланганди. Шунингдек, Наманганда ҳам прокуратура ходими пора билан ушланган.
LiveБарчаси