Бухорода ушланган россиялик блогерга босим бўлганми? Божхона хизмати изоҳ берди
Жамият
−
05 Февраль 2022
6235Бухоро аэропортида қўлга олинган россиялик блогер Максим Лимарга ҳеч қандай тайзиқ ўтказилмаган. Бу ҳақда Бухоро вилояти божхона бошқармаси маълум қилди.
Бошқармага кўра, жорий йилнинг 2 февраль куни Бухоро халқаро аэропортида Новосибирск шахрига парвози олдидан божхона назоратидан “яшил” йўлак орқали ўтаётган Россия фуқаросининг қўл сумкаси ичида 1 дона учувчисиз учиш аппарати борлиги аниқланган.
“Юқоридаги ҳолатни расмийлаштириш жараёнида хорижий шахс М.Л.га нисбатан ҳеч қандай руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказилмаган, амалдаги қонунчилик талабларига асосан ўз ҳуқуқларидан тўлаконли фойдаланиши таъминланган”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, божхона органи томонидан фуқаролик паспорти олиб қўйилмаган ва унга нисбатан эркин яшаши учун ҳеч қандай чеклов ўрнатилмаган.
Ўзбекистондаги Россия элчихонаси 3 февраль куни Бухоро аэропортида Россия фуқароси Максим Лымарь Бухородан Новосибирскка учиб кетиш вақтида аэропортда ушлангани ҳақида хабар берган эди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан учувчисиз аппаратларни олиб кириш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш учун 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
LiveБарчаси