Бухорода соф қуйма олтин бўлагини сотаётган шахслар ушланди

3-саҳифа

image

Бухорода 11 000 АҚШ долларига соф қуйма олтин бўлагини сотаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Шофиркон туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар И.И. ва С.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида фуқаролар Н.Б. ва У.М.га оғирлиги 154,3 грамм бўлган 1 дона соф қуйма олтин бўлагини 11 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1,4 кг олтинни Ўзбекистондан ноқонуний олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахслар ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

олтин Бухоро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг