Бухорода қиморхона ташкил этган шахс қўлга олинди
3-саҳифа
−
03 Январь
6746Бухоро вилояти Жондор туманининг “Хумин” маҳалласида яшовчи 43 ёшли шахс ўз уйида қиморхона ташкил этгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 21 декабрь куни соат 20:30 ларда фуқаро уз уйи меҳмонхонасида бир гуруҳ қишлоқдошларини йиғиб, қиморхона ташкил этиш ва ўйинни ўтказиш жиноятини содир этган. Қишлоқдош йигитлар манзилда қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйин ўйнаётган пайтида туман ИИБ ходимлари томонидан ушланиб, уларга тегишли ашёвий далиллар тегишли тартибда расмийлаштирилган.
"Мазкур ҳолат юзасидан Жондор тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади бу ҳақдаги хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкентда қимор ўйини ташкилотчиси қарийб 5 йилга “кесилганди”.