Бухорода қалбаки пул ясаган йигитлар қамалди
3-саҳифа
−
19 Март
5447Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи йигитлар 100 ва 200 минг сўмлик купюраларни ўз хонадонида қалбакилаштириб, муомалага киритишга урингани аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, жиноий гуруҳ 19 дона 100 минг сўмлик жами 1 млн 900 минг сўм пул купюралари, 49 дона А4 форматидаги қоғозларда 98 дона қиймати 100 минг сўмлик жами 9 млн 800 сўм пул купюраларини принтер ёрдамида қалбакилаштирганлиги аниқланган.
20-21 ёшли йигитларни суд курсисига етаклаган ушбу жиноий иш Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон тумани судида очиқ суд мажлисида кўриб чиқилган. Суд ҳукмига кўра, уларга нисбатан Жиноят кодексининг 59- ва 61- моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қарийб 10 минг доллар қалбаки пулни муомалага киритмоқчи бўлганлар ушланган эди.
LiveБарчаси