Қарийб 10 минг доллар қалбаки пулни муомалага киритмоқчи бўлганлар ушланди

3-саҳифа

image

Давлат хавфсизлик хизматининг тезкор тадбири давомида қалбаки хорижий валюталарни муомалага чиқаришга уринган шахслар ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Билдирилишича, “Наманган-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган, Тошкент вилоятининг Чиноз туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган шахс бошқарувидаги Honda русумли автомашина Поп тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда қалбаки 4 минг АҚШ доллари борлиги маълум бўлган.

Терговга қадар текширув давомида, у мазкур қалбаки валюталарни келгусида сотиш мақсадида Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1971 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқародан 2200 АҚШ долларига сотиб олганлиги аниқланган. 

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро қалбаки 5400 АҚШ долларини ҳақиқий 3 минг АҚШ долларига айирбошлаган вақтида ушланган.
 
Аниқланишича, у қалбаки валюталарни Қирғиз Республикасидаги жиноий шерикларидан олиб келган. Ўтказилган тезкор тадбир натижасида жами қалбаки 9400 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Наманган қалбаки доллар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг