Бухорода фирибгарлар гуруҳи ушланди

3-саҳифа

image

Бухоро шаҳрида фирибгарлик жиноятини содир этган гуруҳ аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, фуқаро Ш.Ш. алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мол-мулкини қўлга киритиш мақсадида танишлари Ш.Қ. ва Ш.М.лар билан ўзаро жиноий тил бириктирган. 

У ва унинг шериклари 2022 йилда Ғ.Н. томонидан “Капиталбанк” ,дан Lacetti машинасини кредитга олинганини ва тақиқда турганини олдиндан била туриб, ушбу автомашинани П.Ш. исмли фуқарога 3900 АҚШ долларга сотиб юборган. Улар ушбу пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида сарфлаб, белгиланган муддат ичида автомашинани расмийлаштириб бермасдан, фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирги кунда ушбу жиноий гуруҳнинг бошқа худди шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.‌‌


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят Бухоро фирибгарлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг