Бухорода бир йўла 35 нафар бемор коронавирусдан соғайди

Жамият 4499
image

Бухоро вилоятида жами 35 нафар бемор коронавирус касаллигидан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 5 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

“Бугуннинг илк хушхабарини Бухоро вилоятида навбатдаги 35 нафар коронавирусга чалинган бемор тўлиқ соғайганлиги ҳақидаги хабар билан бошлаймиз. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, шифо топганларнинг 20 нафари Россиядан чартер рейс билан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Қолган 15 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 16 нафари Бухородан, Самарқанд ва Қашқадарёдан 4 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Наманган, Жиззахдан 2 нафардан, Навоий, Хоразм ва Сурхондарёдан 1 нафардан. Уларнинг 26 нафари эркак, 9 нафари аёллар бўлиб, энг ёши каттаси 83 ёшли отахон бўлса, энг ёши кичиги 4 ёшли бола.

Маълумот учун, Бухоро вилоятида асосан хорижий давлатлардан чартер рейслар билан олиб келинган фуқаролар орасида коронавирус инфекциясига чалиниб даволанаётган 434 нафар бемордан эндиликда 367 нафари бутунлай соғайди. Айни пайтда қолган 67 нафар бемор даволанмоқда.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1440 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача беморларнинг 1405 нафари соғайган ва 10 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 115
Рейтинг: 3.1
t
×