Бухорода 70 га яқин одамни чув туширган кибержиноятчи ушланди
3-саҳифа
−
29 Июль 2023
7249Бухоро вилоятида етмишга яқин одамнинг пластик картасидан пул ўғирлаган 23 ёшли йигит қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2023 йилнинг 12 январь кунидан 26 март кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида 70 га яқин шахсларнинг пластик карталаридан 300 миллионга яқин пулларни алдов йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган ҳаракатлар давомида ушбу жиноятни Бухоро шаҳар Алпомиш кўчасида яшовчи, 2000 йилда туғилган Х.О. исмли шахс содир этганлиги аниқланган.
“Ҳозирги кунда ушбу шахснинг вилоят ҳамда республиканинг бошқа ҳудудларида содир этилиб, фош қилинмасдан қолаётган худди шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор техник, суриштирув ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда”, дейилади хабарда.