Бухорода 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

3-саҳифа

image

Бухорода 3 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳосисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди. 

Бугун, 23 январь куни соат 08:22 ларда Бухоро тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши”автомобиль йўлида Nexia-3, Spark ҳамда Damas машиналари иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Қайд этилишича, ушбу транспорт воситаларига моддий зарар етган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида ҳам учта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Бухоро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made