Бухорода 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
3-саҳифа
−
23 Январь 2023
6549Бухорода 3 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳосисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Бугун, 23 январь куни соат 08:22 ларда Бухоро тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши”автомобиль йўлида Nexia-3, Spark ҳамда Damas машиналари иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Қайд этилишича, ушбу транспорт воситаларига моддий зарар етган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида ҳам учта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023