Бухорода ҳиндистонлик талаба курсдошини ноутбук билан уриб ўлдирди

3-саҳифа

image

Бухоро вилоятида таҳсил олаётган Ҳиндистон фуқароси, 22 ёшли тиббиёт талабаси жанжал оқибатида вафот этди. Ушбу воқеада гумонланаётган яна бир ҳиндистонлик талаба ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган. Бу ҳақда “Onmanorama” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, марҳума Савария Керала штатининг Алаппужа туманидан бўлган. Ҳодисада гумонланаётган шахс эса Малаппурам туманида туғилган унинг 23 ёшли курсдоши Садҳарул Анам экани айтилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа тахминан тўрт кун аввал икки талаба ўртасида юзага келган жанжал вақтида содир бўлган. Гумонланувчи қизнинг бошига ноутбук билан зарба берган. Оқибатда жабрланувчи оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, талаба ички қон кетиши сабаб юзага келган асоратлар оқибатида вафот этган.

Марҳуманинг оила аъзолари берган маълумотга кўра, гумонланувчи Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ўша куннинг ўзидаёқ қўлга олинган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Қайд этилишича, марҳуманинг жасади Ҳиндистонга олиб кетилган ва яқин кунларда туғилиб ўсган ҳудудида дафн этилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 22 ёшли қиз ва унинг таниши бўлган 51 ёшли хитойлик эркак пичоқлаб ўлдирилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг