Бухоро, Наманган, Сурхондарёда 2 та. ИИВ тизимида 14 та лавозимий ўзгариш бўлди

Жамият

image

Ички ишлар вазирининг 29 февралдаги шахсий таркиб бўйича буйруғи билан 13 та лавозим тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хўжаобод тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган майор Нурматов Баходиржон Вахобджонович Андижон вилояти, Олтинкўл тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бухоро шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган подполковник Расулов Жамшид Пайзуллаевич Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Подполковник Бадалов Ўткир Каримович Бухоро тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Абдурайимов Собитхон Собирович Наманган вилояти, Чортоқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Собитхон Абдурайимов тайинловга қадар Наманган тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Наманган вилояти, Поп тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган майор Нуъманов Музаффар Хабибуллаевич Наманган тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Сурхондарё вилояти, Узун тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган подполковник Нормаматов Анвар Маматович вилоятнинг Қизириқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Подполковник Ишкараев Мирмухаммед Абдузаирович Сурхондарё вилояти, Узун тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Термиз шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Подполковник Эргашев Олим Закирович Ангрен шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Олим Эргашев бунга қадар Тошкент вилояти ИИББ Ташкилий бошқармаси муҳим топшириқлар бўйича инспектори лавозимида фаолият юритган.

Тошкент вилояти ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили лавозимида фаолият юритган подполковник Валиев Дилмурод Хатамович Олмалиқ шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Марғилон шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган подполковник Темирзақов Абдувахоб Қўчқоралиевич Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида иш юритади.

Подполковник Хусаинов Ўткирбек Бозорбоевич Хоразм вилояти, Шовот тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. У бунга қадар шу ернинг ўзида бошлиқнинг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг