Бухоро ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
08 Август 2023
6148Ботир Илҳомович Аҳмедов Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Бунга қадар у Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги лойиҳалар офиси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълумот ўрнида, Ботир Аҳмедов 1982 йил 12 июнь куни Бухоро вилояти Вобкент туманида туғилган. 2004 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, 2007 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети (магистратура)ни тугатган.
Эслатиб ўтамиз, вилоят ҳокимининг аввалги ўринбосари Жамшид Юнусович Турсунов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги автомобиль йўллари қўмитаси раиси вазифасига тайинланган эди. У жорий йилнинг январидан июль ойига қадар Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.
LiveБарчаси