Автомобиль йўллари қўмитасига янги раис тайинланди

Жамият

image

Жамшид Юнусович Турсунов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги автомобиль йўллари қўмитаси раиси вазифасига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Бунга қадар у 2023 йил 16 январдан буён Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, Жамшид Турсунов 1979 йил Бухоро туманида туғилган. Тошкент молия институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида у “Ўзсаноатқурилишбанк” Бухоро минтақавий филиали бошлиғи, “Ўзавтойўл” акциядорлик компанияси молия-иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи, Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибияти автомобил йўлларини ва автомобил транспортини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассиси бўлиб ишлаган.

2021-2023 йилларда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси раисининг ўринбосари бўлган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 июль куни  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев инвестициялар жалб қилишни янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилишида Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Абдураҳмон Абдувалиевни лавозимидан озод этиш бўйича топшириқ берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жамшид Юнусович Турсунов автомобиль йўллари қўмитаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар