Бугуннинг муҳокамасида: Мандат, тенглаштирилаётган никоҳ ёши, зое кетаётган ош ва тўнлар

Жамият

24 август санаси ҳам охирлаб қолди. Қуйида бугуннинг энг муҳим хабарларига тўхталиб ўтамиз.

Абитуриентларнинг танлов натижалари эълон қилинди

2019/2020 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг якуний натижалари эълон қилинди. Жавобларни билишнинг 3 та йўли бор.

Aрисдаги портлашлар: ҳарбий қисм командири ва унинг ўринбосари ҳибсга олинган

Қозоғистоннинг Aрис шаҳридаги ҳарбий қисм ҳудудида содир бўлган бир қатор портлашлардан сўнг, ҳoва флоти командири ва унинг ўринбосари ҳибсга олинди. Вазирликнинг таъкидлашича, ҳибсга олиш тўғрисидаги қарор Ички ишлар вазирлигининг тергов бўлими ҳарбий-тергов бўлими томонидан қабул қилинган.

Тожикистонда Президентнинг қизи янги лавозимга тайинланди

"Aёллар сиёсий лидерлари" халқаро ташкилоти Тожикистон Республикаси Миллий Мажлисининг Тожикистон Республикаси Конституцион асосларини, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш бўйича Президент Имомали Раҳмоннинг қизи Озода Раҳмонни лавозимга тайинлаш тўғрисидаги таклифини маъқуллади.

Темир йўлдаги инновация қимматга тушяпти

Ҳар куни эрталаб бир неча юзлаб одамлар чипталарни сотиб олишга уриниб, Туркманистон пойтахти Aшхободдаги кассалар ёнига тўпланади. Бироқ, касса ходимлари доимий равишда карнайда чипталар йўқлиги тўғрисида огоҳлантиради ва фақат бронга эга бўлганлардан навбатни талаб қилади. Ходимларни хизмат сафарларига юборадиган йирик давлат идоралари ва ташкилотлари билет олиш ҳуқуқига эга. Буни билиб олган, одамлар ўзларининг юқори мартабали қариндошлари ёки танишларига қўнғироқ қилишни бошлайдилар, улар учун жой ажратишни сўрайди.

Украиналик вазир Москвага танкда киришга ваъда берди

Украина инфратузилмаси вазири Владимир Омелян Киев Москва билан "урушда" ғалаба қозонишини айтди. 

Киевда "Озодлик омили" кўргазмасининг очилишида сўзга чиққан Омелян, Франция Президенти Эммануель Макроннинг "Лиссабондан Владивостокгача бўлган Европа" ҳақидаги сўзларига изоҳ берди. Унинг фикрича, Европа Украина байроғини Владивостокдан баланд кўтарганидагина шундай бўлади.

Тошкентда ер усти метроси қурилиши авжида

Ҳозирда Тошкент метрополитенининг “Дўстлик” бекатидан Қўйлиқ бозоригача бўлган қисмида “Оҳангарон” бекати йўналиши бўйлаб дастлабки рельсларни қўйиш ишлари бошлаб юборилди. Айни пайтда ушбу йўналишга 2 километрдан ортиқ пўлат излар ётқизилди.

Жаҳон банки Ўзбекистондаги иқтисодий вазиятга баҳо берди

Қароргоҳи АҚШ пойтахти Вашингтонда жойлашган Жаҳон банки ўз ҳисоботида Ўзбекистон валюта бозорини либераллаштириш, валюта курсини унификация қилиш, бозор баҳосини ўрнатиш шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар учун солиқ ставкасини камайтириш тўғрисидаги маълумотлар келтирган.

Уларга берган ошимиз, кийдирган тўнларимиз зое – Сафоев QALAMPIR.UZ кўтарган муаммо ҳақида

“Инвесторга нима керак? Бир мамлакат ҳудудига жойлашиб, фаолиятини хавфсиз ва кафолат билан қуриш, маҳсулоти ёки хизматини бир неча йиллар давомида тўсиқларга учрамай сотиш. Бунинг учун эса ўша мамлакат “келинглар” деб бағрини очиши билан бирга, ҳуқуқий кафолат бериши, қонунларини ҳам бутун дунёга тўғри келадиган қилиб қўйиши керак. Бу борада Ўзбекистонда қилиниши керак бўлган ишлар анчагина”. Бу QALAMPIR.UZ’да 2018 йилнинг октябрь ойида эълон қилинган мақоладан иқтибос.

Кеча, 23 август куни ўз ишини бошлаган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 21-ялпи мажлисида Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев инвесторларга ҳуқуқий кафолат бериш ва бунинг учун қонун қабул қилиш кераклиги ҳақида гапирди.

“Ҳудудларда инвестициявий фаолиятни яхшилаш борасида жиддий камчилик ва муаммолар мавжуд. Сармоядорларга биринчи навбатда қонуний кафолат керак. Биз уларга берган ошимиз, кийдирган тўнларимиз зое, уларга бу нарса керак эмас. Уларга аниқ қонун ва имкониятлар керак. Биз шуни тушунишимиз керак”, дейди Сафоев. 

Сиёсатчи ўз мамлакатининг бир қисмини Россияга беришни таклиф қилди

“Соғлом Сербия” партияси раҳбари ва муниципалитет раиси Чаетина Милан Стаматович Сербиянинг Косово ва Метохия автоном ўлкаларини Россияга маълум бир даврига беришни таклиф қилди. Шунингдек, Стаматович ўз таклифи халқаро ҳуқуққа тўла мос келади, деб ҳисоблайди. Унинг таъкидлашича, AҚШ Президенти Дональд Трамп сотиб олишни режалаштирган Дания автоном ҳудуди бўлган Гренландия мустақил ички сиёсат олиб боради ва Дания юрисдикцияси остида фақат чегараларни ҳимоя қилиш, ташқи сиёсат ва молия масалаларини ҳал қилади.

Ўзбекистонда аёллар ва эркаклар учун никоҳ ёши тенглаштирилади

Бугун, 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлисида мамлакатда эркаклар ва аёллар учун никоҳ ёшини 18 ёш қилиб белгилашни назарда тутувчи “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Ўзбекистон ҳамма жойда шарманда бўлиб ётибди – Норбоева

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева мамлакатдаги бирор вилоят, туман ёки шаҳарда фуқароларнинг уйини ўзбошимчалик билан бузишга маҳаллий ҳокимликлар ҳудуддаги Ички ишлар вазирлиги ходимларини ҳам жалб қилаётганига тўхталиб, масаланинг катталашиб кетишининг олдини олиш учун ИИВ ҳам ўз ходимларидан шикоят келишини кутиб турмасдан одамларнинг кайфиятидан келиб чиқиб чора кўриши кераклигини таъкидлади.

“ИИБ раҳбари ўша ҳудуддаги тинчликка жавобгар. Ҳозир Ўзбекистон ҳамма жойда шарманда бўлиб ётибди”, деди Танзила Норбоева.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг