Ўзбекистонда аёллар ва эркаклар учун никоҳ ёши тенглаштирилади
Жамият
−
24 Август 2019
7994Аввалроқ, Ўзбекистонда эркаклар ва аёллар учун никоҳ ёшини 18 ёш қилиб белгилаш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлисида мамлакатда эркаклар ва аёллар учун никоҳ ёшини 18 ёш қилиб белгилашни назарда тутувчи “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.
10 та моддадан иборат қонунни 79 нафар депутат қўллаб-қувватлади.
Эндиликда қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланиб, эълон қилингач, кучга киради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь