Тошкентда ер усти метроси қурилиши авжида
Жамият
−
24 Август 2019
4886Ҳозирда Тошкент метрополитенининг “Дўстлик” бекатидан Қўйлиқ бозоригача бўлган қисмида “Оҳангарон” бекати йўналиши бўйлаб дастлабки рельсларни қўйиш ишлари бошлаб юборилди. Айни пайтда ушбу йўналишга 2 километрдан ортиқ пўлат излар ётқизилди.
Ушбу йўналиш 11 километрдан иборат бўлиб, “Дўстлик”, “Оҳангарон”, “Тузель”, “Илтифот”, “Роҳат”, “Янгиобод” ҳамда “Қўйлиқ” бекатларини ўз ичига олади.
Ушбу метро қурилишида бутунлай янги технологиядан фойдаланилмоқда. Жумладан, эстакадалар учун монолит усулда бетон устунлар қуйиш жараёни ўзлаштирилиб, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган материаллардан фойдаланилмоқда.
Темирйўлчилар Мустақиллик байрами арафасида “Дўстлик” ҳамда “Оҳангарон” бекатидаги қурилиш ишларини тўлиқ тугатишни режалаштиришган.
LiveБарчаси