Бугунги астероид ҳақидаги гаплар асослими?

Бу қизиқ 10963
image

Россия Фанлар академияси Астрономия институти илмий ходими Борис Шустовнинг сўзларига кўра, астрономлар Ер яқинидан учиб ўтувчи катта астероидни кузатишни режалаштирмоқдалар. Уларнинг фикрича ушбу астероид Ерга умуман хавф туғдирмайди.

Диаметри 1,8 дан 4 километргача бўлган 1998 ОР2 астероиди 29 апрель куни Тошкент вақти билан соат 15.56 да Ерга минимал масофада яқинлашади. У билан сайёра орасидаги масофа тахминан 6,29 миллион километрни ташкил қилади. Бу ойга бўлган масофадан 16 баравар узоқроқдир.

“Ҳар бир самодаги ҳаракат фан учун жуда қизиқ. Ушбу астероидни юз миллионлаб километр масофадан кузатишнинг кераги йўқ. Бугун у Ерда жуда яқин бўлади. Кузатув ҳам оптик , ҳам радиочастоталик кузатув дастури бўлади” дейди олим Борис Шустов.

Олимнинг фикрича, ушбу астероиднинг бу тарзда ерга яқин ўтувчи орбитасига Юпитер гравитацияси сабаб. Гигант сайёранинг кучли гравитацияси Астероидлар белбоғидаги баъзи шундай катта осмон жисмларига катта таъсир қилади.

“Бу “махлуқ“ қаердан пайдо бўлди? Астероидлар асосан астероидлар ҳалқасидан Юпитер гравитацияси сабаб келиб чиқади”, дея тушунтирди олим.

Шуни таъкидлаш керакки, ҳозирда ижтимоий тармоқларда ушбу астероид билан боғлиқ аҳоли ўртасида ваҳима уйғотувчи хабарлар ёлғон. Уни Ерга тушиш эҳтимоли юқорида келтирилганидек деярли мавжуд эмас.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 439
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×