Бугун Ерга 2023 йилдаги энг катта астероидлардан бири яқинлашмоқда
Бу қизиқ
−
17 Март 2023
10659Астрономлар томонидан яқинда кашф қилинган 2023 EY астероиди Ерга яқинлашмоқда. Бу ҳақда "The Watchers" нашри хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур астероид Аполлон астроидлар гуруҳига мансуб бўлиб, у биринчи марта жорий йилнинг 13 март куни аниқланган. Астероид 17 март куни Тошкент вақти билан соат 16:43 да Ердан 239 минг километр масофа узоқликда учиб ўтади. Унинг тахминий диаметри 14 дан 30 метргача бўлиб, бу 2023 йилги иккинчи энг катта астероид ҳисобланади.
Бундан ташқари, Америка аэрокосмик агентлиги (NASA) 23 йилдан кейин, яъни 2046 йил 14 февраль куни Ерга 2023 DW номли астероиднинг тушиш эҳтимоли катта эканини маълум қилган. 2023 DW астероиднинг диаметри тахминан 49,29 метрни ташкил этади ва ҳозир Ердан тахминан 0,12 астрономик бирлик масофасида жойлашган. 2023 DW Турин шкаласи бўйича 1 баллга эга бўлган “хавфли рўйхатдаги” ягона астероиддир.