Бугундан ойлик ва пенсиялар миқдори оширилди
Жамият
−
01 Февраль 2020
15279Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан бугун, 1 февралдан бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдори 1,07 баробарга оширилади.
2020 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 679 330 сўм;
- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 238 610 сўм;
- энг кам ёшга доир пенсиялар – ойига 466 680 сўм;
- болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 466 680 сўм;
- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 286 390 сўм этиб белгиланган.
Базавий ҳисоблаш миқдори ўзгаришсиз қолдирилган – 223 000 сўм.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15