Бугун Ер яқинидан стадион катталигидаги астероид учиб ўтади 

Бу қизиқ 8211
image

Бугун, 22 февраль куни Ер сайёрасига стадион катталигидаги астероид ва бир нечта кичик астероидлар яқинлашади. Бу ҳақда NASA маълум қилган.

NASA JPL тадқиқот маркази олимларининг ҳисоб-китобларига кўра, 2020 ХU6 деб номланган осмон жисмининг диаметри 213 метр бўлиб, унинг ўлчамини стадион билан солиштириш мумкин. 

У сайёрага тахминан 4 миллион км масофада яқинлашади. 

Бундан ташқари, бугуннинг ўзида бошқа осмон жисмлари ҳам Ер яқинидан учиб ўтади, аммо уларнинг ўлчами ҳаво лайнерларига тенг, яъни, кичик бўлади. 

Улардан бири 23 метр диаметрли 2020 BV9 астероиди, у сайёрадан тахминан 5,6 миллион км масофада учиб ўтади. 

Иккинчиси эса, диаметри 40 метр бўлган 2021 CC5 астероиди Ердан 6,9 миллион км узоқликда учади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 454
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×