Бугун Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси аниқ бўлади
Спорт
−
09:43
2514Бугун, 14 декбар куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) биносида йилнинг энг яхши футболчиси аниқланади.
Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлишга ЦСКА аъзоси Аббосбек Файзуллаев, “Ланс” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ва “Навбаҳор” дарвозабони Ўткир Юсупов даъвогарлик қилмоқда.
Маросимда йилнинг энг яхши мураббийи, аёл футболчиси, футзалчиси ва бошқа номинацияларда ҳам ғолиблар аниқланади.
Ўзбекистонда йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи ва ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов номзодлари келтирилган.
Кун тартибидан ЎФАнинг 2024 йилги фаолияти, амалга оширган ишлари ва ҳисоботи, кейинги йилги режалар ҳамда яна қатор масалалар ўрин олган.
Маросим соат 14:00 да бошланиши режалаштирилган.