Бугун ўзбекистонлик боксчилар Олимпиадада 2 та медални нақд қилиши мумкин
Спорт
−
01 Август
28636Парижда ўтказилаётган Олимпиада ўйинларининг навбатдаги кунида 7 нафар ўзбекистонлик спортчи мусобақаларда ўз чиқишини амалга оширади.
Дзюдо баҳсларида эркаклардан Музаффарбек Тўрабоев аёллардан эса Ирисхон Қурбонбоева турнирдаги юришини бошлайди.
Боксчилардан Руслан Абдуллаев ва Лазизбек Мулложонов чорак финал жангларида қатнашади. -63,5 кг даги Абдуллаевга канадалик Уайт Санфорд рақиблик қилса, -92 кг Мулложонов бразилиялик Кено Машадо билан баҳс олиб боради. Чорак финалдаги ғалаба орқали ҳар икки боксчи Олимпиаданинг бронза медалини нақд қилади.
Академик эшкак эшувчи Анна Пракатен бугунги кун дастурида ярим финал босқичида иштирок этади. Финал йўлланмаси учун курашадиган Пракатен иштирокидаги эшкак эшиш баҳслари Тошкент вақти билан соат 12:30 да старт олади.