Бугун Ўзбекистонда футбол мавсуми якунланади

Спорт

image

Бугун, 12 ноябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг  сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади. Бу йилги чемпионатда ғолиб номи ҳалигача маълум эмас. Сўнгги 26-тур Ўзбекистон чемпиони номини аниқлаб беради.

Чемпионатнинг якунига қадар Тошкентнинг "Пахтакор", Наманганнинг "Навбаҳор" ва Қаршининг "Насаф" жамоалари чемпионлик учун имкониятни сақлаб келишди. Айнан мазкур уч жамоанинг ўйини Суперлига ғолиби номига ойдинлик киритади.

Ўзбекистон чемпионати. 26-тур. 12 ноябрь, шанба:

"Динамо" – "Қўқон-1912";

"Бунёдкор" – "Пахтакор";

"Нефтчи" – "Сурхон";

"Локомотив" – "Металлург";

"Олимпик" – "Насаф";

"Навбаҳор" – АГМК;

"Қизилқум" – "Сўғдиёна".

Маълумот учун, 26-тур ўйинлари Тошкент вақти билан соат 17:00 да старт олади. Аввалроқ, ПФЛ томонидан чемпионликка даъвогар уч жамоа ўйинига ҳам турнир кубоклари олиб борилиши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Superliga Futbol

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг