Аҳволи оғирлашган Пеле яқинлари билан видолашди
Спорт
−
27 Декабрь 2022
18657Жаҳон футболи афсонаси – бразилиялик Пеленинг аҳволи оғирлашди. Бу ҳақда британиялик бизнесмен Френк Холид ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, Пеленинг ҳолати ёмонлашгач, футбол қироли ўз яқинлари, қариндошлари ва дўстлари билан хайрлашган.
“Ҳали ҳамон шифохонада қолаётган Пеле оиласи ва дўстлари билан хайрлашди. Футбол афсонаси аста-секин саратон касаллигига қарши курашда ютқазмоқда. Оиласи унинг аҳволи оғирлашаётганини айтди”, деб ёзади Холид.
Маълумот учун, Пеле анчадан буён йўғон ичак саратонининг прогрессив оқибатлари билан курашишда давом этмоқда. У Рождествони касалхонада ўтказишга мажбур бўлди. Пеледа касаллик ўтган йилнинг кузида аниқланганди.
LiveБарчаси