ЎФА вице-президентига қимматбаҳо машина совға қилинди
Спорт
−
26 Ноябрь 2022
43994Кеча, 25 ноябрь куни таниқли ўзбек футболчиси Одил Аҳмедов 35 ёшни қарши олди. Ҳозирги вақтда ЎФА вице-президенти лавозимида фаолият олиб бораётган Аҳмедовнинг таваллуд кунига “Mercedes Gelenvagen” автомобили совға қилинди.
Ижтимоий тармоқларда собиқ футболчига 300 минг долларлик машина дўсти томонидан совға қилинган дейилмоқда.
Маълумот ўрнида, Одил Аҳмедов 1987 йилда Наманганда туғилган. У 2007 йилдан 2021 йилгача Ўзбекистон миллий терма жамоасида фаолият олиб борган. Терма жамоа сафида умумий 108 та баҳсда майдонга тушиб, 21 та гол урган.
Футболчилик фаолияти давомида Аҳмедов Тошкентнинг “Пахтакор”, Россиянинг “Анжи”, “Краснодар” ва Хитойнинг “Шанхай СИПГ”, “Тяньцзинь” клубларида тўп тепган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ сардори 2021 йилнинг 18 декабрида футболчилик фаолиятини якунлаган эди.
LiveБарчаси