Бугун Ўзбекистонда 471 кишида коронавирус аниқланди

Жамият

image

Бугун, 30 сентябрь куни Ўзбекистонда 471 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Шу билан бирга, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 470 нафарга етди.

Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Жиззах, Андижон, Самарқанд, Хоразм, Навоий, Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида 487 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 56 825 нафар бемордан 53 457 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2898 нафар бемордан 563 нафари оғир, 267 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг