Бугун Ўзбекистон Олимпия жамоасининг Осиё кубогидаги рақиблари аниқ бўлади

Спорт

image

Бугун, 23 ноябрь куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида U-23 Осиё кубогининг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Мусобақанинг 1-саватидан ўрин олган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси қитъа биринчилигидаги рақибларини билиб олади.

U-23 Ўзбекистон жамоасидан ташқари 1-саватда мезбон Қатар, Япония ва Саудия Арабистони ўрин олган. Бу дегани Темур Кападзе шогирлари гуруҳ босқичида юқорида номлари келтирилган жамоалар билан тўқнаш келмайди. Қуръа ташлаш маросими соат 14:00 да бошланади. 

Кейинги йил апрель ойида старт оладиган қитъа биринчилиги совриндорлари тўғридан тўғри Париж-2024 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритади. Осиё кубогида 4-ўринни эгаллаган жамоа эса плей-офф ўйинида Африка вакили Гвинеяга қарши баҳс олиб боради.

Таъкидлаш жоиз, Осиё кубоги 2013 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Мусобақада Австралия, Ироқ, Япония, Иордания, Жанубий Корея, Қатар, Саудия Арабистони ва Ўзбекистон терма жамоалари узлуксиз қатнашиб келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония Осиё кубоги Қатар Темур Кападзе Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made