Бугун Тошкентда “Олимпия куни” нишонланади
Спорт
−
06 Июль 2019
3443Тошкент шаҳрида “Олимпия куни” ўзгача байрам сифатида нишонланмоқда. Шаҳар кўчалари, боғлар, марказий хиёбонлар “Олимпия куни” иштирокчилари билан тўла. Мазкур байрам юртимизда бу йил 6 июль санасида нишонланишидан хабарингиз бор. Ҳозирда Республикамизнинг барча ҳудудларида байрам шукуҳи кезиб юрибди. “Олимпия куни” таровати бугун Тошкент шаҳрини ҳам қамраб олди. Бироз аввал “Эко боғ”да мингдан зиёд спортчилар “Олимпия куни” остида бирлашиб, ташриф буюрган меҳмонларга ўзларининг маҳоратларини намойиш қилишди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар тарқатди.
Боғ йўллари бокс, енгил атлетика, майдонлари бадиий гимнастика, бадминттон, дзюдо, анҳорлари эса байдарка ва каноэда эшкак эшиш билан шуғулланадиган спортчилар ила гавжум бўлди. Ёш истеъдод эгаларининг моҳирона чиқишлари боғга ташриф буюрган меҳмонлар қалбида спортга бўлган муҳаббатни янада кучайтирди, дейиш мумкин.
Шунингдек, байрам дастури пойтахтимизнинг қоқ маркази ҳисобланмиш Амир Темур хиёбонида ҳам ўтказилди. Хиёбонда Миллий гвардия ҳамда йилқичилик ва от спорти федерациясига тегишли отлар иштирокида парад ўтказилди. Отларнинг бир текисда равон ва чиройли юришини кузатган деярли ҳар бир мухлис мазкур жараённи ўз телефонига муҳрлаб қўйди.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Тошкентнинг бошқа кўча ва боғларида “Олимпия куни” муносабати билан бир-биридан қизиқарли спорт тадбирлари ташкил қилинди ва бугун ҳам давом этади. Бугун “Халқлар дўстлиги” майдонидан “Пахтакор” стадионагача минглаб спортга ошно мухлислар иштирокида оммавий юриш бўлиб ўтади. Куннинг энг муҳим воқелиги эса “Ҳумо арена”да ўз сирларини беркитиб турибди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь