Бугун Осиё кубогига қуръа ташланади

Спорт

image

2024 йилнинг 12 январидан 10 февралига қадар Қатарда футбол бўйича Осиё кубоги баҳслари бўлиб ўтади. Бугун, 11 май куни Тошкент вақти билан соат 16:00 да мусобақанинг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Жамоалар FIFA рейтинги асосида 4 та саватчага ажратилган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2-саватчадан ўрин олди. Ўзбекистондан ташқари 2-саватчадан Ироқ, БАА, Уммон, Хитой ва Иордания терма жамоалари жой олган. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Сречко Катанец шогирдлари гуруҳ босқичида юқорида номлари келтирилган термалар билан тўқнаш келмайди. 

Қайд этиш жоиз, дастлаб Осиё кубоги баҳслари 2023 йилнинг июнь ва июль ойларида Хитойда ўтиши режалаштирилганди, бироқ пандемия сабаб мамлакат турнир мезбонлигидан воз кечди. ОФК эса мусобақа мезбонлигини ЖЧ-2022 ни ўзида қабул қилган Қатар давлатига топширди.

1-саватча:

  • Қатар (мусобақа мезбони);
  • Япония;
  • Эрон;
  • Жанубий Корея;
  • Австралия;
  • Саудия Арабистони.

2-саватча:

  • Ироқ;
  • БАА;
  • Уммон;
  • Ўзбекистон;
  • Хитой;
  • Иордания.

3-саватча:

  • Баҳрайн;
  • Сурия;
  • Фаластин;
  • Вьетнам;
  • Қирғиз Республикаси;
  • Ливан.

4-саватча:

  • Ҳиндистон;
  • Тожикистон;
  • Таиланд;
  • Малайзия;
  • Гонконг;
  • Индонезия.

Мақола муаллифи

Теглар

Осиё кубоги Қатар қуръа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made