Бугун одамлар ажойиб табиат ҳодисасига гувоҳ бўлади
Бу қизиқ
−
02 Июль 2019
14750Бугун, 2 июль куни Ер сайёраси аҳолиси Қуёшнинг тўлиқ тутилишига гувоҳ бўлади. Табиатнинг бу ажойиб ҳодисаси, айниқса, Ернинг ғарбий ярим шаридан яхши кўринади. Бу ҳақда Москва планетарияси маълумот берди.
Қуёш тутилиши Буэнос-Айрес (Аргентина) вақти билан соат 16:23 да (Тошкент вақти билан 00:23 да) бошланади ва 4 дақиқа 33 сония давом этади. Қуёш тўлалигича ёпилади.
Ушбу ҳодисани Тинч океанининг жануби-шарқий қисми, Чили ва Аргентинадан кузатган маъқул.
Маълумотларга кўра, 2019 йил 26 декабрда ҳам Қуёш тутилади. Шунингдек, 17 июль куни Ой тутилиши ҳодисаси кузатилади. Уни одамлар Россия ҳудудидан кузатиши мумкин бўлади.