Бугун Лайлохон Собирова Олимпиада йўлланмаси учун курашга киришади

Спорт

image

Айни кунларда Сербиянинг Белград шаҳрида спорт курашлари бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилмоқда. Бугун, 19 сентябрь куни 3 нафар Ўзбекистон вакили турнирдаги иштирокини бошлайди. 

Аёллар ўртасидаги баҳсларда 50 кг да Жасмина Иммаева, 57 кг да Лайлохон Собирова ва 76 кг да Светлана Оқназарова совринли ўринлар учун гиламга чиқади. Собирова иштирокини 1/16 финалдан бошласа, Иммаева ва Оқназарова квалификацион босқичдан баҳсга киришади.

Эркаклар ўртасида эса 38 ёшли ўзбекистонлик Магомед Ибрагимов бронза медали учун ўтиш баҳсида иштирок этади. Ўтиш беллашувида унга коста-рикалик Максвелл Лемар рақиблик қилади.

Маълумот учун, Жаҳон чемпионати баҳслари 24 сентябрга қадар давом этади. Мусобақа спортчиларга Париж-2024 Олимпиадаси учун йўлланма бериши билан аҳамиятли ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Магомед Ибрагимов Жасмина Иммаева Лайлохон Собирова Светлана Оқназарова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made