Токио-2020: Рио Олимпиадаси совриндори мусобақани тарк этди
Спорт
−
06 Август 2021
4295Эркин кураш бўйича Рио-2016 Олимпия ўйинлари совриндори Магомед Ибрагимов (-97 кг) биринчи беллашувида туркиялик курашчига қарши гиламга чиқиб, имкониятни бой берди.
Сулаймон Караденизга қарши кечган баҳсда Ибрагимов ҳисобда олдинда бораётган эди. Бироқ Карадениз сўнгги очкони қўлга киритгани эвазига беллашувда ғалаба қозонди. Энди туркиялик курашчи финалга борган тақдирда Ибрагимов бронза медали учун курашни давом эттиради.
Шу тариқа спорт курашлари бўйича Олимпиая ўйинларида иштирок этган 8 нафар курашчининг ҳеч бири ҳатто ярим финалга қадар етиб кела олмади.
Маълумот учун, Рио Олимпиадасида эркин курашда иккита, юнон-рум курашида 1 та бронза медал қўлга киритилган эди.